Бандихонда туман ҳокимининг ўринбосарлари томонидан шахсий қабуллар ўтказилмоқда
2026-07-07 10:25:00 / Янгиликлар

Бугун 2026-йил 7-июл санасида Бандихон туман ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Бердиев томонидан туман Халқ қабулхонасида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида 4 нафар фуқаронинг ер муносабатлари, ижтимоий ёрдам, кадастр ҳамда бошқа ижтимоий аҳамиятга эга масалалар бўйича мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат юзасидан қонунчилик талаблари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, жойида ҳал этиш имкони мавжуд масалалар бўйича тегишли чоралар кўрилди.
Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар ижросини таъминлаш учун масъул ташкилотлар ва мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди. Мурожаатларнинг ўз вақтида ва қонунчиликка мувофиқ ҳал этилиши юзасидан ижро назорати ўрнатилди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати





