Бандихон туманида фуқаролар мурожаатлари эътибор марказида
2026-07-06 10:00:00 / Янгиликлар

Бугун 2026-йил 6-июл санасида Бандихон туманида аҳоли билан очиқ мулоқотни кучайтириш, фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш ҳамда мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида туман ҳокимининг ўринбосари — Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А. Дониёров томонидан шахсий қабул ташкил этилди. Қабул туман Халқ қабулхонаси биносида ўтказилди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан қурилиш, кадастр, ободонлаштириш ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат батафсил ўрганилиб, қўшимча вақт ва ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар бўйича эса тегишли ташкилотларрга аниқ топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.



