Мурожаат эътиборда, натижа амалда!
2026-06-29 14:25:00 / Янгиликлар

Бандихон тумани ҳокими Абдумалик Алламурадовнинг Наврўз маҳалласида ўтказган сайёр қабулида фуқаролар томонидан очиқ коллектор устига катта диаметрли қувур ўрнатиб, йўл очиб бериш масаласи кўтарилган эди.
Мазкур мурожаат туман ҳокими томонидан шахсан назоратга олиниб, масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда қисқа муддатда амалий ишлар бажарилди. Натижада очиқ коллектор устига катта диаметрли қувур ўрнатилиб, аҳоли учун қулай ва хавфсиз ўтиш йўли яратилди.
Бугунги кунда мурожаат ўз ечимини топиб, фуқароларнинг муаммоси ижобий ҳал этилди.
Бандихон туманида ҳар бир мурожаат эътиборда. Чунки халқнинг дарди билан яшаш, уларнинг муаммоларига амалий ечим топиш — устувор вазифамиздир.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати


