Бандихонда фаол ёшлар эътироф этилди!
2026-06-30 17:00:00 / Янгиликлар

30-июн — "Ёшлар куни" муносабати билан Бандихон тумани ҳокими Абдумалик Алламурадов туман ҳокимлиги биносида бир гуруҳ фаол ёшлар билан самимий учрашув ўтказди.
Учрашув давомида чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда хорижий тилларни ўргатиб, ёшларнинг билим олиши ва келажаги учун фидокорона меҳнат қилаётган ташаббускор ёшлар ҳамда маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчиларининг хизматлари алоҳида эътироф этилди.
Ёшлар туман ҳокими томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, келгусидаги фаолиятларига муваффақиятлар тиланди.
Юртимиз тараққиёти, маҳаллалар равнақи ва ёшлар камолоти йўлида фидойилик билан хизмат қилаётган барча ёшларимизга омад ва зафарлар тилаймиз!
Бандихон ёшлари — Янги Ўзбекистоннинг ишончли таянчи!
#Yoshlar_oyligi
#Dolzarb_90_kun
#Yoshlar_kuni
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати




