“Сиз келманг, биз борамиз” — муаммолар маҳалланинг ўзида тингланди
2026-06-20 10:30:00 / Янгиликлар

Бандихон туманининг Наврўз маҳалласида туман ҳокими Абдумалик Алламурадовнинг навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди.
Қабул давомида 7 нафар фуқаролар томонидан оқова ва ичимлик суви таъминоти, электр энергияси, даволаниш ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан жами 11 та мурожаат билдирилди.
Эътиборлиси, мурожаатларнинг 5 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Қолган масалалар бўйича эса тегишли мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилиб, уларни босқичма-босқич ҳал этиш чоралари белгиланди. Ҳар бир мурожаат ижроси алоҳида назоратга олинди.
Бундай сайёр қабуллар одамларнинг муаммоларини жойига чиқиб ўрганиш, тезкор ечим топиш ва энг муҳими, халқ билан очиқ мулоқотни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Халқ дарди билан яшаш, мурожаатларни эшитиш ва ечим топиш — энг устувор вазифа.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









