Халқ билан юзма-юз мулоқот — муаммолар ечимининг энг қисқа йўли: Бандихонда навбатдаги ҳоким қабули ўтказилди
2026-06-19 10:30:00 / Янгиликлар

Бандихон туманида аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида туман ҳокимининг навбатдаги шахсий қабули ташкил этилди.
Президент Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдумалик Алламурадов томонидан ўтказилган қабулда туманнинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этди.
Мурожаатларда оқова сув тизимини яхшилаш, ижтимоий кўмак, кадастр, электр энергия, суюлтирилган газ таъминоти ҳамда бошқа долзарб масалалар кўтарилди. Ҳар бир мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, фуқароларнинг фикр ва таклифлари тингланди.
🔹 Қабул давомида жами 7 та мурожаат кўриб чиқилди.
🔹 Шундан 4 таси жойида ижобий ҳал этилди.
🔹 Қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар бўйича масъул ташкилотларга аниқ вазифалар юклатилди ва ижроси назоратга олинди.
Аҳолининг муаммоларини тинглаш ва уларнинг ечими устида ишлаш — халқ манфаатларига хизмат қилувчи бош мезондир. Бандихонда бу борадаги очиқ мулоқотлар изчил давом этмоқда.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати








