2026-йил Бандихоннинг Қудуқсойида катта ўзгаришлар бўлади!
2026-06-16 15:00:00 / Янгиликлар

Қудуқсой маҳалласи аҳолиси узоқ йиллардан буён кутган эзгу орзулардан бири бугун рўёбга чиқмоқда. Маҳалладаги Канал усти кўчасининг 3,5 километр қисми асфалтланиб, йўл қурилиш ишлари расман бошланди.
Сўнгги йилларда юртимизда “Ташаббусли буджет” лойиҳаси орқали фуқаролар томонидан илгари сурилган ташаббуслар амалий ечим топиб, ҳудудларда бунёдкорлик ишлари изчил давом этмоқда. Ана шундай ижобий ўзгаришлар Қудуқсой маҳалласига ҳам кириб келди.
Маълумки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шоира Ражабова аввалроқ маҳаллага ташриф буюриб, аҳолини қийнаб келаётган масалалар, хусусан ички йўллар ҳолатини ўрганган edi.
Депутат Ш.Ражабова ташаббуси ва кўмагида “Ташаббусли буджет”нинг 1-мавсуми доирасида Канал усти кўчасини асфалтлаш лойиҳаси қўллаб-қувватланди.
Бугун эса ушбу лойиҳанинг амалий босқичи бошланди. Эндиликда маҳалла аҳолиси учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш имкониятлари яратилади, транспорт қатнови енгиллашади ҳамда ҳудуднинг янада обод ва кўркам бўлишига хизмат қилади.
Қудуқсойликлар учун бу нафақат янги йўл, балки маҳалла тараққиёти, аҳоли фаровонлиги ва эртанги кунга бўлган ишончнинг яна бир ёрқин ифодасидир.
Ташаббус ва ҳамжиҳатлик эса ҳар қандай эзгу мақсаднинг калитидир. Ушбу эзгу ишлар замирида аҳолининг депутатларга бўлган ишончи яна бир бор ортди десак муболаға бўлмайди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









