Бандихонда Давлат хавфсизлик хизмати кубоги ғолиблари эътироф этилиб, ГАЛА-КОНСЕРТ дастури бўлиб ўтди.
2026-06-17 18:25:00 / Янгиликлар

Бандихон туманида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг мини-футбол ва футбол турлари бўйича ўтказилган Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Абдумалик Алламурадов, мутасадди ташкилотлар вакиллари, спорт ихлосмандлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Мусобақалар давомида ғолиб жамоалар муносиб тақдирланиб, эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Шунингдек, “Янги Ўзбекистон — ёшлар мамлакати!” шиори остида ўтказилган Ёшлар фестивали доирасидаги танлов ва лойиҳаларда фаол қатнашиб, юқори натижаларга эришган ёшлар ҳам эътироф этилди.
Шунингдек, туман аҳолиси ва ёшлари учун эстраданинг ёрқин юлдузи Зарина, Бахтиёр бахши Рахмонқулов ҳамда туман маданият бўлими томонидан унутилмас консерт датури намойиш этилди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









