Инсон қадри ва хавфсизлиги — энг устувор масала!
2026-05-26 21:00:00 / Янгиликлар

Қурбон ҳайити байрами олдидан жойларда фуқаролар хавфсизлигини ва осойишталигини таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида тунгги гуруҳлар фаолияти ташкил этилган.
Туман ҳокими Абдумалик Алламурадов, туман ИИБ бошлиғи Жўрабек Тўраевлар томонидан Бандихон туманидаги “Эшони Аҳмад хожи” ҳамда “СаидМуҳаммад” жоме масжидларида ташкил этилган тунги гуруҳлар фаолияти ўрганилиб, туман раҳбари томонидан Қурбон ҳайити кунларида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш юзасидан зарур тавсиялар берилди.
Шунингдек, байрам тадбирларининг осойишта ва уюшқоқлик билан ўтишини таъминлаҳ мақсадида барча масъул хизматлар кучайтирилган тартибда фаолият олиб бориши зарурлиги таъкидланди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати








