Бандихонда Қурбон ҳайити олдидан махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
2026-05-26 15:00:00 / Янгиликлар

Бандихон туманида муборак Қурбон ҳайити байрамини тинч, осойишта ва хавфсиз муҳитда ўтказишни таъминлаш мақсадида амалий ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Бандихон тумани ҳокимлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамкорлигида Хўжаипок маҳалласидаги “Эшони Аҳмад ҳожи” жоме масжиди ҳудудида ўтказилган махсус-тактик ўқув машқида барча масъул хизматларнинг фавқулодда ҳолатларга тайёргарлиги синовдан ўтказилди.
Машғулотлар давомида:
🔹 фавқулодда вазият юзага келганда тезкор ҳаракатланиш,
🔹 аҳолини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш,
🔹 биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш,
🔹 ёнғин ва бошқа хавфли ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалий ҳаракатлар бажарилди.
Тадбир орқали масъул хизматлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, фавқулодда вазиятларга тайёргарлик даражасини ошириш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Мутасаддилар томонидан Қурбон ҳайити кунларида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш юзасидан зарур тавсиялар берилди. Шунингдек, байрам тадбирларининг осойишта ва уюшқоқлик билан ўтишини таъминлаш мақсадида барча масъул хизматлар кучайтирилган тартибда фаолият олиб бориши таъкидланди.
Инсон қадри ва хавфсизлиги — энг устувор масала!
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
