“Янги Ўзбекистон Бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танловининг Бандихон туман босқичи юқори савияда ташкил этилди.
2026-05-26 10:00:00 / Янгиликлар

Бандихон туманидаги 1-сон техникумда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон Бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танловининг туман босқичи ташкил этилди.
Бандихон туман ҳокими Абдумалик Алламурадов танловнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этиб, барча ёшларга омад ҳамда улкан мувафаққиятлар тилади. Ёшларга танловнинг республика босқичида ҳам муносиб ўрин олишларика ишонч билдирди.
Мазкур танловда тумандаги 16-30 ёшдаги техникум ўқувчилари, ёшлар, талабалар ҳамда банд бўлмаган фуқаролар фаол иштирок этиб, ўз билим ва маҳоратларини намоён этди.
🔹 Иштирокчилар қуйидаги 10 та йўналишда беллашди:
▫️ пайвандчилик технологияси
▫️ электромонтаж ишлари
▫️ сантехника
▫️ компютер графикаси ва дизайн
▫️ тиббиёт ва ижтимоий ҳамширалик
▫️ қурилиш ишлари
▫️ сартарошлик технологияси
▫️ енгил автомобилларга техник хизмат кўрсатиш
▫️ ошпазлик
▫️ модалар технологияси
Танлов давомида ёшлар ўзларининг касбий салоҳияти, ижодкорлиги ва амалий кўникмаларини намойиш этиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди.
Бундай танловлар ёшларни касб-ҳунарга қизиқтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда замонавий мутахассисларни тайёрлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Янги Ўзбекистон бунёдкорлари сафида билимли, ташаббускор ва фидойи ёшлар сафи тобора кенгаймоқда.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









