Бандихонда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг сайёр қабули ўтказилди
2026-05-25 10:00:00 / Янгиликлар

андихон туманида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг сайёр қабули ташкил этилди. Мазкур қабул давомида фуқароларнинг бандлик, касб-ҳунар ўрганиш, субсидия ҳамда имтиёзли кредитлар бўйича мурожаатлари тингланди.
Энг муҳими, бу учрашувда оддий рақамлар эмас, инсон тақдири ва келажаги эътибор марказида бўлди. Иш излаётган ёшлар, аёллар, ўз фаолиятини бошлаш истагидаги фуқаролар ҳамда ёрдамга муҳтож юртдошларнинг ҳар бир мурожаати алоҳида кўриб чиқилди.
Сайёр қабулни вазир маслаҳатчиси У. Йўлдашева олиб бориб, мурожаатчилар билан бевосита мулоқот қилди. Ҳар бир мурожаат индивидуал тартибда ўрганилиб, ҳуқуқий тушунтиришлар ва амалий тавсиялар берилди.
Шунингдек, фуқароларни бандликка йўналтириш, касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича тегишли масъулларга вазифалар белгиланди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган ушбу сайёр қабул аҳоли билан мулоқотни янада мустаҳкамлаш, муаммоларни жойида ҳал этиш ҳамда инсон манфаатларини таъминлаш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати








