“Сўнгги қўнғироқ” садолари Бандихонда жаранг сочди
2026-05-25 08:30:00 / Янгиликлар

Бандихон туманида “Юксак маърифатли авлод — учинчи ренессанс пойдевори” шиори остида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Бугун юртимиздаги барча умумтаълим мактабларида бўлгани каби, Бандихон туманидаги таълим масканларида ҳам битирувчилар учун унутилмас байрам тантаналари ташкил этилди. Бу кун — минглаб ўқувчилар учун болалик билан хайрлашиб, катта ҳаёт сари дадил қадам қўядиган муҳим ва ҳаяжонли палладир.
Хусусан, тумандаги 1-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган тадбир ўзгача руҳ, қувонч ва самимиятга бой тарзда ташкил этилди. Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг битирувчиларга йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Ушбу самимий тилак ва эзгу сўзлар ёшлар қалбида катта ишонч ва илҳом уйғотди.
Байрам давомида устозларга чуқур миннатдорлик билдирилиб, битирувчиларнинг орзу-интилишлари, келажак режалари ва ютуқлари алоҳида эътироф этилди. Қувонч ва ҳаяжонга бой лаҳзалар, жаранглаган сўнгги қўнғироқ садолари барчага унутилмас таассурот улашди.
Азиз битирувчилар!
Сизларни ҳаётингиздаги ушбу унутилмас кун билан самимий муборакбод этамиз. Келгусидаги таълим ва меҳнат фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, ёрқин зафарлар ҳамда Ватанимиз равнақи йўлидаги эзгу ишларни амалга оширишларингизда омад ёр бўлсин!
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









