Бандихон туманида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди
2026-05-23 17:00:00 / Янгиликлар

Бандихон тумани ҳокимлигида туман ҳокими Абумалик Алламурадов бошчилигида туманда хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича туман комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, касб-ҳунарга ўқитиш, оилавий даромадни ошириш ҳамда эҳтиёжманд аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 12-майдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 239-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, “Аёллар дафтари” орқали мурожаат қилган фуқароларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича мутасаддиларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Таъкидланганидек, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда муносиб турмуш шароитини яратиш Бандихон туманида устувор йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда.
Бандихон туманида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши ва фаровонлигини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.








