Бандихон туманида қўмондонлик-штаб ўқув машғулоти давом этмоқда
2026-05-12 10:30:00 / Янгиликлар

Бандихон туманида жойлашган “Бирдамлик” маҳалласида табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келганда аҳолини хавфли ҳудудлардан хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш бўйича амалий ўқув машғулоти ўтказилди
Машғулот давомида масъул хизматлар ҳамкорлигида аҳолини тезкор огоҳлантириш, уларни тартибли равишда кўчириш, вақтинчалик жойлаштириш ҳамда хавфсизлик чораларини таъминлаш бўйича ҳаракатлар синовдан ўтказилди.
Шунингдек, фуқароларга фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш, ваҳимага берилмаслик ва белгиланган йўриқномаларга амал қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









