Бандихонда пилла мавсуми қизғин давом этмоқда!
2026-05-08 18:30:00 / Янгиликлар

Айни кунларда Бандихон туманида меҳнаткаш пиллакорлар томонидан пилла етиштириш мавсуми уюшқоқлик ва юқори масъулият билан олиб борилмоқда. Ҳар бир хонадон ва ташкилотларда фидокорона меҳнат қилаётган пиллакорларнинг саъй-ҳаракатлари бугун ўз самарасини бермоқда.
Хусусан, туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан пиллачиликни самарали ташкил этиш, ипак қурти парвариши ҳамда фермер хўжаликлари пилла топшириш жараёнларини намунали йўлга қўйган. Меҳнацевар ишчи-ходимларнинг заҳмати туфайли ҳосилдорликни ошириш ва сифатли пилла етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугун Бандихон тумани ҳокими А.Алламурадов, туман прокурори Б.Тошпулатов, туман ИИБ бошлиғи Ж.Тўраев ҳамда меҳнат фахрийси Х.Бекмуродовлар томонидан туман Ободонлаштириш бошқармаси пиллахонаси ҳамда пилла омборидаги жараёнлар кўздан кечирилди.
Мутасаддилар томонидан пилла қабул қилиш ишлари, яратилган шароитлар, маҳсулот сифати ҳамда мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, пиллакорларнинг машаққатли меҳнати эътироф этилиб, уларга омад ва барака тиланди.
Бандихонлик пиллакорларнинг фидокорона меҳнати — туманнинг иқтисодий салоҳияти ва халқимиз фаровонлигига қўшилаётган муносиб ҳиссадир.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати








