Бандихон тумани: Гулбоғ маҳалласининг ички йўллари тошланмоқда
2026-05-06 10:00:00 / Янгиликлар

Бандихон туманининг қайси бир ҳудудига борманг бунёдкорлик ишларига кўзингиз тушади. Ички йўллар тошланиши, асфалт қилиниши ортидан одамларимизнинг юртимиздаги ислоҳотлардан бугун рози эканликларига гувоҳ бўлмоқдамиз.
Бандихон тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан манзилли дастурга асосан туманнинг Гулбоғ маҳалласидаги Ғазначи кўчасининг 250 метр қисмида тошлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу хайрли ишлардан маҳалла аҳолиси миннатдор десак муболаға бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз, маҳаллаларнинг ички кўчаларини тошлаш ҳамда асфалтлаш ишлари белгиланган режа асосида кетма-кетликда бажарилмоқда.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати





