Коррупция — тараққиёт кушандаси: Бандихонда муҳим мулоқо
2026-04-28 17:00:00 / Янгиликлар

Жамият ривожига ғов бўладиган, адолат мезонларини бузадиган энг катта иллат бу — коррупция. Ушбу салбий ҳолатга қарши курашиш нафақат қонун устуворлиги, балки ҳар бир давлат хизматчисининг виждон амрига айланиши лозим.
Бугун Бандихон тумани ҳокимлигида айнан шу мавзуда аппарат ходимлари иштирокида очиқ мулоқот ва тарғибот тадбири ўтказилди.
Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат қилиш шўбаси мудири Ш.Эшимов бошчилигида ўтган ушбу учрашувда қуйидаги масалаларга алоҳида урғу берилди:
Ҳалоллик ваксинасини шакллантириш:Ҳар бир ходим ўз фаолиятида очиқлик ва шаффофлик тамойилларига амал қилиши шартлиги;
Манфаатлар тўқнашуви: Иш жараёнида шахсий манфаатларнинг хизмат вазифасига таъсирини олдини олиш чоралари;
Ҳуқуқий жавобгарлик: Коррупсион ҳолатларга йўл қўйганлик учун белгиланган жазо чораларининг муқаррарлиги.
Учрашув давомида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Асосий мақсад — туман ҳокимлиги тизимида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ва ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганини унутмасликдир.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати





