Бандихонда “Иқтидор” танлови: ёш истеъдодлар саҳнага чиқди!
2026-04-24 14:00:00 / Янгиликлар

Республикамизнинг барча туманларида умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг мусиқий қобилиятини юзага чиқариш, уларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш ҳамда санъатга бўлган қизиқишини оширишга қаратилган “Иқтидор” мактаб ансамбли танловининг туман босқичлари ўтказиб келинмоқда.
Бугун Бандихон туманида ёшларнинг ижодий салоҳиятини юзага чиқариш, уларнинг санъатга бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида ўтказиб келинаётган “Иқтидор” мактаб ансамбли танловининг туман босқичи юқори савияда якунланди.
Ушбу танловда тумандаги умумтаълим мактабларидан жами 12 та жамоа фаол иштирок этиб, ўзларининг мусиқий чиқишлари, саҳна маданияти ва ижодий ёндашувлари билан ҳакамлар ҳайъати ва томошабинларда катта таассурот қолдиришди. Ҳар бир жамоа ўзига хос репертуар ва ижро услуби билан саҳнада муносиб чиқиш қилди.
Якуни бўйича ғолиблар:
1-ўрин — 13-мактаб
2-ўрин — 9-мактаб
3-ўрин — 29- ва 39-мактаб жамоалари
Танлов якунида ғолиб жамоалар туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда тумандаги "Келажак маркази" раҳбарияти томонидан Диплом ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирланди. Бу эса ёш истеъдодлар учун янада катта марраларни забт этишга куч ва илҳом бағишлади.
Бундай танловлар нафақат ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиради, балки уларни жамоа бўлиб ишлаш, саҳнада ўзини тутиш ва миллий ҳамда замонавий санъатга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
Ғолиб жамоаларни самимий табриклаймиз! Уларга келгусидаги ижодий фаолиятларида улкан зафарлар тилаймиз!
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









