Давлат аудити ва молиявий назорат: устувор вазифалар муҳокамада
2026-04-24 10:30:00 / Янгиликлар

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан Сурхондарё вилояти миқёсида муҳим онлайн семинар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 18-декабрдаги “Давлат аудити ва молиявий назорати фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-252-сон Фармонининг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди ҳамда белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан муҳокамалар олиб борилди.
Мазкур семинарда Бандихон туманидаги қатор ташкилотлар, жумладан туман Иқтисодиёт ва молия бўлими ходимлари ҳамда барча ташкилотларнинг масъул вакиллари фаол иштирок этди.
Семинар давомида Фармонда белгиланган устувор йўналишлар батафсил ёритилди. Хусусан, буджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш устидан назоратни янада кучайтириш, қонунбузилишларнинг олдини олишга қаратилган профилактика чораларини изчил йўлга қўйиш, давлат харидлари ва инвестиция лойиҳалари устидан доимий мониторинг олиб бориш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, инфратузилма обектларининг барқарор ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш, молиявий хавф-хатарларни олдиндан баҳолаш ҳамда таҳлил қилиш механизмларини амалиётга жорий этиш бўйича ҳам муҳим тушунчалар берилди.
Ушбу семинар давлат молиявий назорати тизимини янада мустаҳкамлаш, буджет интизомини кучайтириш ҳамда ташкилотлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш йўлида муҳим қадам бўлди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати





