Бандихонда яна бир муҳим тарихий воқеа 13 км йўл янгиланмоқда!
2026-04-23 17:00:00 / Янгиликлар

Бандихон туманида яна бир тарихий ва халқимиз учун муҳим бўлган лойиҳа бошлаб юборилди. Тумандан ўтувчи маҳаллий аҳамиятдаги 75В089 “Ойбек қ – Бандихон Шредер илмий тадқиқот хўжалиги”га олиб борувчи автомобил йўлининг Бандихон, Баҳористон, Гулбоғ ва Қалдирғоч маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи 13 километрлик қисмида асфалтлаш ишлари учун ер тайёрлаш жараёнлари старт олди.
Мазкур лойиҳа нафақат йўл инфратузилмасини яхшилайди, балки аҳолининг кундалик ҳаётини енгиллаштириб, транспорт қатновини янада қулай ва хавфсиз қилади.
Жараёнлар туман ҳокими Абдумалик Алламурадов томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганиш давомида масъулларга ишларни юқори сифатда, белгиланган меъёрларга тўлиқ риоя қилган ҳолда бажариш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Айниқса, ушбу йўл узоқ йиллар давомида халқимизга хизмат қилиши зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Бугун бошланган бунёдкорлик ишлари эртанги фаровон ҳаётимиз учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади. Бандихонда амалга оширилаётган бундай лойиҳалар ҳудуд тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлида муҳим аҳамият касб этади.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






