Бандихонда пилла етиштириш қизғин паллада!
2026-04-23 14:50:00 / Янгиликлар

Бандихон туманида пилла етиштириш мавсуми жадал суръатларда давом этмоқда. Аҳоли вакиллари ўз хонадонларида ипак қурти парваришига катта масъулият билан ёндашиб, ҳар бир пиллани меҳр билан парвариш қилмоқда. Бу эса нафақат оилалар даромадини ошириш, балки ҳудуд иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бугун туман ҳокими Абдумалик Алламурадов пилла етиштириш жараёнлари билан яқиндан танишди. Пилла боқиш учун яратилган шароитлар, парвариш жараёни ва мавжуд имкониятлар кўздан кечирилди.
Бандихонликлар томонидан олиб борилаётган фидокорона меҳнат натижасида жорий мавсумда юқори ҳосил олиш кутилмоқда. Бу эса юртимизда ипакчиликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






