“Бойсун баҳори” — миллий руҳ ва унутилмас лаҳзалар!
2026-05-02 09:00:00 / Янгиликлар

“Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивали доирасида Бандихон қўрғонида ҳақиқий байрамона муҳит ҳукм сурмоқда. Туман маданият бўлими қошидаги фолклор жамоалари томонидан ижро этилаётган миллий куй-қўшиқлар йиғилганларга ўзгача завқ ва кўтаринки кайфият улашмоқда.
Аждодлардан мерос бўлиб келаётган бой маданиятимиз, урф-одатларимиз ва миллий санъатимиз жонли ижроларда яна бир бор намоён бўлиб, томошабинлар қалбидан чуқур жой олмоқда.
Миллий оҳанглар, жонли ижролар ва самимий муҳит — буларнинг барчаси “Бойсун баҳори” фестивалининг ажралмас қисми!
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати





