Савдодаги фирибгарлик
2026-04-22 17:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Фирибгарлик-яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишдир.
Ҳар бир истеъмолчи товар сотиб олаётганда алдовга (фирибгарга) дуч келиши мумкин шу мақсадда Истеъмолчига товар сотиб олишдан олдин қуйидагиларга эътибор бериш тавсия этилади
-сотувчида товарга оид ҳужжатлар бор ёки йўқлигини текшириш;
-товарнинг йўриқномаси билан танишиш;
-сотувчидан товардан фойдаланишни ўргатишни талаб қилиш;
-товарда нуқсон аниқланса, уни сифатли товарга алмаштириш ёки қайтариш (нуқсонни бартараф этиш) ҳақида олдиндан келишиб олиш;
-товарнинг сифатли ва хавфсиз эканлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилгандан сўнг пул тўлаш.
Автомашина, телевизор, холодильник, компютер, телефон қурилмалари ва бошқа шу каби товарларни расмий дилердан сотиб олиш керар.
Товар сотилганда, сотувчи касса (товар) чеки бериши лозим. Чек товар билан боғлиқ низо келиб чиққан тақдирда асосий далиллардан бири ҳисобланади. Шунинг учун товар сотиб олаётганда касса (товар) чекини талаб қилиш лозим.
Интернет орқали товар сотиб олинаётганда, сотувчи харидорга тақдим этиши лозим бўлган қуйидаги маълумотларнинг мавжуд бўлишига алоҳида эътибор бериш лозим.
Юқоридаги маълумотларнинг мавжуд эмаслиги сотувчининг нохолислигидан далолат беради ва келгусида сотиб олувчи учун салбий оқибатлар келтириб чиқариши мумкин.
Банк пластик карточкадан Интернет орқали товар (хизмат) учун онлайн тўлов амалга оширилганда, пластик карточка ҳақидаги маълумотни (паролни) бегона шахсларга тақдим этмаслик керак.
Фирибгарлик ҳаракатини содир этган айбдор шахс жиноий жавобгарликка тортилилиши муқарар эканлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддасигада кўрсатилган.
Жиноят ишлари бўйича
Сурхондарё вилоят суди судяси Жуманов Ойбек
