Бандихонда маданият ва санъат фидойилари эъзозланди
2026-04-14 17:00:00 / Янгиликлар

Бандихон туманида 15-апрел — Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан самимий ва кўтаринки руҳдаги байрам тадбири ташкил этилди.
Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган ушбу тадбирда туман ҳокими Абдумалик Алламурадов, туман прокурори Бобур Тошпулатов ҳамда туман ИИБ бошлиғи Жўрабек Тўраев иштирок этиб, маданият ва санъат соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган ходимларни чин дилдан муборакбод этди.
Таъкидланганидек, айнан маданият ва санъат аҳли туманда ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларнинг юраги ҳисобланади. Уларнинг саҳнадаги чиқишлари, халқ орасидаги фаоллиги ва жамоавий ҳамжиҳатлиги жамиятимизда юксак маънавиятни шакллантиришда муҳим ўрин тутмоқда.
Тадбир давомида бир гуруҳ соҳа ходимларининг меҳнати алоҳида эътироф этилиб, уларга туман ҳокимининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Байрамона безатилган дастурхон атрофида давом этган учрашув эса самимий суҳбатлар, илиқ тилаклар ва кўтаринки кайфиятга бой бўлди.
Маданият ва санъат — халқнинг руҳи, миллатнинг кўзгуси!
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









