Бандихонда “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг туман босқичи ўтказилди
2026-04-08 11:00:00 / Янгиликлар

Бандихон туманида Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ташаббуси билан умумтаълим мактаблари ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг туман босқичи юқори савияда ташкил этилди.
Мазкур мусобақадан кўзланган асосий мақсад — ёшлар орасида фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини шакллантириш, уларнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлигини ошириш, шунингдек, қутқарувчилик касбига бўлган қизиқишни кучайтиришдан иборат.
Беллашувлар бошланганда тумандаги 45 та жамоа фаол иштирок этиб, ўзларининг чаққонлиги, билим ва маҳоратини синовдан ўтказди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра қуйидаги жамоалар совриндор бўлди:
1-ўрин — 23-сонли умумтаълим мактабининг “Ёш қутқарувчилар” жамоаси
2-ўрин — 2-сонли умумтаълим мактабининг “Лидерлар” жамоаси
3-ўрин — 1-сонли умумтаълим мактабининг “Етакчилар” жамоаси
Ғолибликни қўлга киритган 23-сонли умумтаълим мактабининг “Ёш қутқарувчилар” жамоаси мусобақанинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Ёшларимизнинг бундай беллашувларда фаол иштироки уларнинг келажакда ҳар қандай фавқулодда вазиятларда дадил ва масъулият билан ҳаракат қила оладиган етук шахслар бўлиб вояга етишига хизмат қилади.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









