Бандихонда таълимга эътибор, хорижий тилларни ўрганишга эса алоҳида рағбат!
2026-04-09 09:00:00 / Янгиликлар

Бандихон туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу танлов нафақат мактаблар ўртасида соғлом рақобатни кучайтиради, балки ўқувчиларнинг хорижий тилларга бўлган қизиқиши, устозларнинг эса фидойилигини янада оширади. Бугунги кунда чет тилларини билиш — ёшлар учун кенг имкониятлар эшигини очадиган муҳим омиллардан бири.
Тантанали тадбирда туман ҳокими Абдумалик Алламурадов ғолибларни самимий табриклаб, уларнинг ютуқлари ортида катта меҳнат, изланиш ва устозлар сабри борлигини алоҳида таъкидлади.
Ғолибларга китоблар жамланмаси ҳамда пул мукофоти сертификатлари тантанали равишда топширилди. Бу эътибор ва рағбат, албатта, ёшларнинг илм олишга бўлган интилишини янада мустаҳкамлайди.
Бандихонда таълимга яратилаётган шароитлар, ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бундай ташаббуслар келажакда янада катта натижалар беришига ишонамиз.
Илмга интилган, тил ўрганишга бел боғлаган ёшларимиз — эртанги кунимиз фахри!
Маълумот учун:
И ўрин 1-сонли умумтаълим мактаби 100 миллион сўм
ИИ ўрин 43-сонли умумтаълим мактаби 75 миллион сўм
ИИИ ўрин 2-сонли умумтаълим мактаби 50 миллион сўм билан тақдирланди.









