Наврўз – ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат байрами: Бандихоннинг Бағрикенгида умумхалқ сайиллари
2026-03-21 09:00:00 / Янгиликлар

21-март – “Наврўз умумхалқ байрами” муносабати билан Бандихон туманининг барча маҳаллаларида кўтаринки кайфиятда байрам тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, “Бағрикенг” маҳалласининг адирлик ҳудудида маҳалла аҳли бирлашиб, миллий анъана ва қадриятларимизга хос тарзда кенг шодиёналар билан Наврўзни муносиб нишонламоқда.
Байрам давомида миллий таомлар тайёрланиб, куй-қўшиқлар янграмоқда, халқ ўйинлари ва спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. Бу каби тадбирлар аҳоли ўртасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Наврўз сайиллари нафақат байрам шукуҳини ошириб, балки қадимий урф-одат ва анъаналаримизни асраб-авайлаш, ёш авлод қалбида миллий қадриятларга ҳурмат туйғусини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









