Бандихонда “Янги Ўзбекистон олимпия чўққилари” мусобақасининг туман босқичи мусобақалари ўтказилмоқда
2026-03-26 09:00:00 / Янгиликлар

Бандихон туманида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, уларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда иқтидорли спортчиларни кашф этиш мақсадида “Президент Олимпиадаси” мусобақасининг 2026-йилги мавсуми доирасида туман босқичи мусобақалари ўтказилмоқда.
Мазкур спорт тадбири доирасида Бандихон тумани Спорт мактабида мусобақанинг илк босқичи – “Туман ҳокими олимпиадаси” баҳсларининг дзюдо спорт тури ғолибларига Ёшлар билан ишлаш Республика комиссияси аъзолари, туман ҳокими А.Алламурадов, туман прокурори Б.Тошпулатов, туман ИИБ бошлиғи Ж.Тўраевлар томонидан дииплом ва медаллар топширилди.
Тадбир давомида сўзга чиққан туман раҳбари ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг жисмоний ва маънавий салоҳиятини ривожлантириш, келгусида юртимиз шарафини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қиладиган спортчиларни тарбиялашда бундай мусобақаларнинг ўрни беқиёс эканини таъкидлади.
Маълумот учун, мазкур мусобақалар 13–14 ёшли ўғил-қизлар ўртасида 21 та олимпия спорт тури бўйича ташкил этилиб, туман босқичи жорий йилнинг 7-апрелига қадар давом этади. Ғолиб ва совриндорлар кейинги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









