Бандихон туманида долзарб масалалар танқидий муҳокама қилинди
2026-03-30 08:05:00 / Янгиликлар

Бандихон тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Абдумалик Алламурадов бошчилигида ҳокимлик масъуллари, ташкилот раҳбарлари ҳамда фермер хўжаликлари иштирокида муҳим йиғилиш ўтказилди.
Унда:
— кунлик ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар
— қишлоқ хўжалигидаги долзарб вазифалар
— аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати
атрофлича ва танқидий руҳда муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди:
“Шинжон” усулида чигит экишни самарали ташкил этиш
Ички ариқларнинг бетонланиш даражаси
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар
Ободонлаштириш ҳолати
Аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ва ижобий ҳал этиш
Муҳокамалар якунида масъул раҳбарларга аниқ вазифалар юклатилиб, ижро интизомини кучайтириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.







