Рамазон ҳайити шодиёнаси юртимизда кенг нишонланди
2026-03-20 07:35:00 / Янгиликлар

Муборак Рамазон ҳайити воҳамизнинг барча ҳудудларида катта шод-у хуррамлик, меҳр-оқибат ва шукроналик руҳида кенг нишонланмоқда.
Байрамнинг биринчи куни эрта тонгда Бандихон туманидаги 2 та жомеъ масжидда 7,5 мингдан ортиқ намозхон ҳайит намозини адо этиб, ушбу муборак кунни ибодат билан бошлади.
Хусусан, тумандаги “Саидмуҳаммад” ҳамда “Эшони Аҳмад хожи” жомеъ масжидлари юртдошларимиз билан гавжум бўлди. Ҳайит намози олдидан ўқилган маърузаларда юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, меҳр-оқибат, бағрикенглик, инсоний фазилатларни улуғлаш, шунингдек, жамиятда маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш, хайр-саховат ва сахийликнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Юртдошларимиз Рамазон ҳайитининг қутлуғ онларида шукрона келтириб, Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги ва юртимиз тинчлиги учун эзгу дуолар қилдилар.
Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









