Инсон қадри — устувор: Бандихонда ижтимоий хизматлар янги босқичга чиқмоқда
2026-03-17 14:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Бандихон туманида инсон қадрини улуғлаш, аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, бугун Бандихон тумани Инсон ижтимоий хизматлар маркази томонидан маҳаллаларга бириктирилган ижтимоий ходимларга 21 дона замонавий компутер жиҳозлари топширилди. Мазкур ташаббус ижтимоий соҳа ходимларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолиятини рақамлаштириш ҳамда хизмат кўрсатиш жараёнларини янада самарали ташкил этишга хизмат қилади.
Бу каби амалий чора-тадбирлар, энг аввало, инсон манфаатларини таъминлаш, ҳар бир фуқаронинг дардига қулоқ тутиш ва уларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Зеро, инсон қадри — жамият тараққиётининг энг муҳим мезонидир.
Келгусида ҳам ижтимоий соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг иш фаолияти учун зарур шароитларни яратиш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада юксалтириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати




