Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги масалалар муҳокама қилинди
2026-03-06 08:00:00 / Янгиликлар

Бандихон туман ҳокимлиги катта мажлислар залида туман ҳокими Абдумалик Алламурадов раҳбарлигида қишлоқ ва сув хўжалигига масъуллари ҳамда фермер хўжаликлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда, Ғалла парвариши, маҳаллий ўғит жамғариш, баргдан озиқлантириш (суспензия), 2026-йил ҳосили учун картошка экиш ишларининг бориши, Дала четларига мевали кўчатлар экилиши, “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ балансидаги каналлар ва фермер хўжаликларининг ички ариқларини бетонлаш ишларининг бориши, “Шинжон” усулида чигит экиладиган майдонларда амалга оширилаётган агротехник тадбирлар, 2026-йил пахта ҳосили учун ер текислаш ва пушта олиш, Самарасиз боғ ва токзорларни реконструкция қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, туман ҳокими томонидан йиғилишда соҳада белгиланган ишларни сифатли ва муддатида амалга ошириш бўйича масъулларга вазифа юкланди ҳамда агротехник тадбирларни бажарилиши юзасидан тизимли иш олиб бориш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






