Барча ислоҳотлар — инсон қадри ва халқ фаровонлиги йўлида
2026-03-02 10:30:00 / Янгиликлар

Бандихон туманида аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, инфратузилмани модернизация қилиш ва энергия таъминоти барқарорлигини ошириш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда.
Хусусан, туманнинг Бектепа маҳалласида 25 дона янги таянч устунларни туман электр тармоқлари корхонаси томонидан ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу чора-тадбирлар натижасида электр таъминотидаги узилишлар камаяди, кучланиш барқарорлашади ҳамда аҳоли учун янада қулай шароит яратилади.
Бугун амалга оширилаётган ҳар бир бунёдкорлик ва янгиланиш ишлари — инсон манфаатлари, халқимизнинг фаровон ва осойишта ҳаёти учун хизмат қилади. Ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш орқали келажак авлодлар учун мустаҳкам пойдевор яратилмоқда.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати








