“Турон” мактаб театри танловининг туман босқичи ўтказилди
2026-03-04 10:00:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида “Турон” мактаб театри танловининг туман босқичи юқори савияда ташкил этилиб, муваффақиятли якунланди.
Мазкур танлов ўқувчи-ёшларнинг истеъдодини юзага чиқариш, уларнинг саҳна маданияти, ижодий тафаккури ва жамоада ишлаш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ўтказилди. Иштирокчилар томонидан саҳналаштирилган чиқишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, энг муносиблари аниқлаб олинди.
Танлов натижалари қуйидагича:
1-ўрин – 3-мактабнинг “Илҳом” жамоаси
2-ўрин – 18-мактабнинг “Ренессанс” жамоаси
3-ўрин – 17- ва 45-мактаб жамоалари
Ғолиб ва совриндор жамоалар муносиб тақдирланиб, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
1-ўринни қўлга киритган жамоага вилоят босқичида ҳам омад ва муваффақиятлар тилаймиз!
Бандихон туманида ёшлар маънавияти ва ижодий салоҳиятини юксалтиришга қаратилган бундай тадбирлар изчил давом эттирилади.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати








