“Аёллар дафтари” тизимининг 7-босқичини бошлаш бўйича амалий семинар ташкил этилди
2026-02-11 11:00:00 / Янгиликлар

Бандихон туманида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида “Аёллар дафтари” тизимининг 7-босқичини бошлаш ва самарали юритиш юзасидан онлайн семинар ташкил этилди.
Семинарда Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари Касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Шавкат Қодиров, федерациянинг вилоят касаба уюшмалари Кенгаши раиси ўринбосари Қобил Боболов, туман ҳокими Абдумалик Алламурадов, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳалла еттилиги иштирок этиб, Давлатимиз раҳбарининг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, “Аёллар дафтари”га тизимига оид топшириқлар ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, электрон платформа орқали маълумотларни тўғри ва ўз вақтида киритиш, мониторинг ва назоратни кучайтириш бўйича тавсиялар берилди.
Мазкур йўналишда тизимли ишларни давом эттириш ҳамда ҳар бир мурожаатни индивидуал ёндашув асосида ҳал этиш зарурлиги таъкидланди.
Маълумот учун: «Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:1) ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;2) тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизлар;3) уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизлар;4) тиббий ва психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизлар;5) ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар.









