Бандихон тумани: Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла!
2026-02-23 11:00:00 / Янгиликлар

Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Бандихон туманида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари изчил давом этмоқда. Энг қувонарлиси, бу жараёнларда фуқароларимиз ўз ташаббуси ва фидойилиги билан фаол иштирок этишмоқда.
Бугун туманнинг Гулбоғ маҳалласи Янги обод кўчасида бир гуруҳ фаол аҳоли вакиллари ҳашар йўли билан 1 километр узунликдаги ариқни тозалаш ишларини амалга оширмоқда. Ушбу эзгу ташаббус нафақат ҳудуднинг тозалиги ва ободлигига, балки аҳоли яшаш шароитининг яхшиланишига ҳам хизмат қилади.
Обод хонадон — обод кўчанинг бошланиши, обод кўча эса обод маҳалланинг пойдеворидир. Ҳар биримиз яшаб турган ҳудудимизга бефарқ бўлмасак, маҳалламиз янада файзли ва кўркам бўлади.
Азиз фуқаролар!
Келинг, ободонлаштириш ишларида фаол бўлайлик, маҳалламиз тозалиги ва кўркига ўз ҳиссамизни қўшайлик. Зеро, обод маҳалла — фаровон ҳаёт гаровидир!
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






