Бандихонда “Турмуш” тадбири доирасида ўқувчи-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди
2026-02-23 10:30:00 / Янгиликлар

Бандихон туманида “Турмуш” тадбири доирасида 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчи-қизлари билан профилактик учрашув ташкил этилди.
Мазкур тадбирда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, туман Ички ишлар бўлимининг Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори ҳамда бошқа масъул мутасаддилар иштирок этди.
Учрашув давомида хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, эрта никоҳнинг салбий оқибатлари, оилавий зўравонлик ва тазйиқларнинг олдини олиш, шунингдек, ҳуқуқий саводхонликни ошириш масалалари юзасидан атрофлича тушунтириш ишлари олиб борилди. Иштирокчиларга амалдаги қонунчилик нормалари, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, уларни ҳимоя қилиш механизмлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, ўқувчи-қизларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ҳамда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Бундай учрашувлар ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларнинг манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда жамиятда соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.




