Аёл адашса — жамият шикастланади!- Бандихон туманида маҳалла фаоллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
2026-02-13 11:00:00 / Янгиликлар

Бандихон тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, туман бош отинойиси ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Мақсадимиз — маҳалладаги ҳар бир аёлнинг муаммосига қулоқ тутиш, уларни жиноят кўчасидан асраш ва соғлом маънавий муҳит яратишдир. Йиғилишда аёллар ўртасида жиноятчиликни барвақт аниқлаш ва олдини олиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш масалалари таҳлил қилинди.
Зеро, маърифатли ва ҳуқуқини таниган аёл — бахтли аёлдир!



