Ички туризм: Бандихонда оталиққа олинган ёшлар “Шакарли ота” зиёратгоҳини зиёрат қилиб қайтди
2026-02-02 15:00:00 / Янгиликлар

Мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудуди ўзига хос туристик жозибага эга. Қадим ўтмишдан сўзловчи тарихий ёдгорликларни кўриш, бой меросимизни ўрганиш ҳар бир кишида миллий ўзликни англаш, анъана ва қадриятларга ҳурмат туйғусини шакллантирибгина қолмай, ўз ватани тарихини билишга, аждодлар меросини ўрганиш орқали шу юрт фарзанди эканлигидан фахр, ғурур туйғуларини ривожлантиради.
Бандихон туман ҳокимлиги, туман порокуратураси, туман ИИБ ва ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда тумандаги оталиққа олинган ёшлар учун махсус афтобус ташкиллаштирган ҳолда уларнинг “Шакарли ОТА” зиёратгоҳининг қадим тарихини ўрганиш учун саёҳат уюштирди.
Саёҳат давомида оталиққа олинган ёшлар замонавий кўринишга келган “Шакарли ОТА” зиёратгоҳини зиёрат қилиб қайтишди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






