Хоразм мақом кечаси – миллий санъатимизга эҳтиром
2026-01-16 14:00:00 / Янгиликлар

Бугун Бандихон туманидаги 17-сонли болалар ва мусиқа санъат мактаби консерт залида юксак савияда “Хоразм мақом кечаси” ўтказилди.
Мазкур тадбирда Хоразм Мақом ансамбли, шунингдек Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артистлари ака-ука Ғофуржон ва Ғуломжон Эшчоновлар иштирок этди.
Кечада Хоразм мақомининг бетакрор намуналари— “Савти суввора”, “Доғман”, “Содирхон ушшоғи” каби асарлар, шунингдек миллий санъатимиз дарғалари Комилжон Отаниёзов, Раҳматжон Қурбонов, Ортиқ Отажонов ва Отажон Худойшукуров ижодидан “Бўйларингга”, “Бири сенсан, бири ман”, “Манга бир боқ-боқ”, “Лазги” каби халқимиз севиб тинглайдиган куй-қўшиқлар жонли ижрода тақдим этилди.
Мазкур мақом кечаси миллий маданий меросимизни асраб-авайлаш, ёш авлод қалбида санъатга муҳаббат уйғотиш ҳамда Хоразм мақом анъаналарини кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









