Оз бўлсада эътибор кишига ғурур, ўз касбига ифтихор бағишлайди
2026-01-14 11:00:00 / Янгиликлар

Бугун Бандихон туман ҳокимлигида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан туман ҳокими Абдумалик Алламурадов томонидан бир гуруҳ мудофаа бўлими ходимлари эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Юртимизнинг барча ҳудудларида ўзининг муқаддас бурчини адо этаётган аскарларнинг аскар бўлишида сизларнинг улкан ҳиссаларингиз бор. Ушбу амалга ошираётган ишларингиз таҳсингга сазовор. - дейди туман ҳокими А.Алламурадов
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









