Хориждаги ватандошларимиз оилалари доимий эътиборда
2026-01-08 10:00:00 / Янгиликлар

Бандихон туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 1-мартдаги PQ–149-sonli qarori 10-bandiga мувофиқ, меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг фарзандларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, уларнинг таълим олиши, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидорларини рағбатлантириш ва ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш борасида мунтазам маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.
Бугун Бандихон тумани 9-сонли маданият марказида меҳнат миграциясида бўлган оилаларнинг фарзандлари учун навбатдаги маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбир тегишли ташкилотлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида ташкил этилиб, хориждаги ватандошларимиз оилаларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









