Сарҳисоб
2025-12-27 08:30:00 / Янгиликлар

Ҳар бир соҳа ходимларининг бир йиллик меҳнати, йил якунида сарҳисоб қилиниши, айниқса, меҳнатингизни эътироф этилиши ҳар бир киши учун қувончлидир. Кўрсатилган эътибор соҳа ходимларини янада кўпроқ ишлашга, астойдил меҳнат қилишга ундайди.
2025-йил давомида Бандихон туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ўзининг ишчанлик хислатлари ҳамда интилиши билан барча жамоат ишларида фаол бўлиб, улкан ҳиссасини қўшган, касбий маҳорати ва машаққатли меҳнати билан туман иқтисодиётини ривожлантириш йўлида самарали меҳнат қилиб келаётган Сув етказиб бериш хизмати (ирригация) ходимлари Бандихон туман ҳокими Абдумалик Алламурадов томонидан пул мукофотлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланиди.
Кириб келаётган 2026-йил барчага муборак бўлсин!
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









