Бандихон туманида Энергетика тизими ходимлари шарафланди
2025-12-22 09:30:00 / Янгиликлар

Бугун 22-декабр "Энергетиклар куни" Республикамизда кенг миқёсида нишонланмоқда. Сана муносабати билан касбий маҳорати ва машаққатли меҳнати билан Бандихон тумани Электр тармоқлари корхонасида ўзининг самарали меҳнати билан ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари туман ҳокими Абдумалик Алламурадов томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









