БАНДИХОН ТУМАН ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИ БОШЛИҒИ ЖЎРАБЕК ТЎРАЕВНИНГ ТУМАН АҲОЛИСИГА МУРОЖААТИ
2025-12-17 14:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Ҳурматли тумандошлар!
Бугунги кунда мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган оқилона сиёсат натижасида – аввало инсон қадри улуғланиб, фуқароларининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинмоқда.
Эндиликда ходимларнинг кунлик фаолияти "Халқ манфаатларига хизмат қилиш" тамойили асосида, жиноят оқибати билан курашиш эмас, уларнинг келтириб чиқарган туб сабабларни бартараф этишга қаратилади.
Бандихон туманида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш борасида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда
Ушбу йўналишда эришилаётган ютуқлар билан бирга, айрим жиноят турларининг камаймаётгани ҳануз ташвиш уйғотмоқда.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, бу жиноятларнинг содир бўлишига қуйидаги омиллар сабаб бўлмоқда:
- Онлайн савдо платформаларида маҳсулотни шахсан қабул қилмасдан олдин тўловлар амалга оширилиши;
- Ижтимоий тармоқлар орқали “сиз пул ютуғи ютдингиз”, “Сизга ҳукумат томонидан моддий ёрдам ажратилди”, “Ютуқли лотереяда иштирок этиш имкониятига эга бўлдингиз” ва бошқа шулар каби турли шубҳали ҳаволаларга киришга ундашларга асло ишонманг
- Банк пластик карталарингизга оид шахсий маълумотларни, айниқса ПИН ва бошқа махфий кодларни бегона шахсларга берманг;
- Онлайн харидлар бўйича тўловларни маҳсулотни шахсан қабул қилиб олганингиздан сўнг амалга оширинг.
Шу боис, Сиз азизлардан қуйидагиларга жиддий эътибор қаратишингизни сўраймиз:
Номаълум шахсларга ишонманг, мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг;
Уйингиз хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўринг;
Фарзандларингиз тарбиясига жиддий эътибор қаратинг, уларнинг кимлар билан дўстлашаётганини назорат қилинг;
Ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ҳолатига гувоҳ бўлсангиз, дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинг.
Ҳурматли Бандихон тумани аҳолиси!
Жиноятчиликнинг олдини олишда ҳар биримиз ҳушёрликни оширишимиз, ўзимизга тегишли бўлган мол-мулкларни қаровсиз қолдирмаслигимиз, интернет тармоқларидан мақсадли ва оқилона фойдаланишимиз, турли нотаниш шахсларга ҳисоб рақамлар ва тасдиқлаш кодларини бермаслик ҳақида яна бир бор огоҳлантириб ўтмоқчиман.
Унутманг, жиноятнинг олдини олиш – ҳар бир фуқаронинг бурчи! Тинч ва осойишта ҳаётимизни асраш ўз қўлимизда!
