Бандихон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида кенг кўламли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда
2025-12-17 10:00:00 / Янгиликлар

Жумладан, аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа обектларида ис гази билан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, шунингдек, ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган тушунтириш ва профилактик ишлар олиб борилмоқда.
Тадбирлар давомида фуқароларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, газ ва иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиш бўйича тавсиялар берилмоқда.









