“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида Бандихон туманида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
2025-12-16 11:00:00 / Янгиликлар

Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида Бандихон туманининг асосий байрам тадбири ўтказиладиган янги йил арчаси ўрнатилган ҳудудда туман фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва содир бўлганда уларнинг оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида ёнғин-қутқарув тактик машқи ўтказилди.
Мазкур машғулотнинг асосий мақсади — ёнғин ёки бошқа фавқулодда вазиятлар содир бўлганда аҳолини хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, жабрланганларга тезкор ёрдам кўрсатиш ҳамда тегишли хизматларнинг ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатларини синовдан ўтказишдан иборат бўлди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати






