Бандихон туманида "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди
2025-12-16 10:30:00 / Янгиликлар

Бандихон туманида дунё тилларини ўрганиб юқори натижаларга эришаётган ёшларимиз сони кундан-кунга ошиб бормоқда. Шу ёшлар қаторида "Уздрафт" лойиҳаси асосчиси Чориев Мухиддин ташаббускор ва фаоллик кўрсатиб келмоқда.
Бугун Бандихон туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлинмаси ҳамда "Уздрафт" лойиҳаси ташаббускорлари ҳамкорлигида тумандаги ўқувчи ёшлар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Қизғин ва муросасиз баҳс якунига кўра, 1-ўринни Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари. 2-ўринга 1-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари , 3-ўринга 2-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилар жамоаси лойиқ топилди.
Ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









