Давлат мадҳиясига 33 йил
2025-12-10 08:30:00 / Янгиликлар

Бандихон туман ихтисослаштирилган мактабида 10-декабр Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан эрталабки сафланиш тадбири ташкил этилиб Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси жонли ижро этилди. Сўнг ўқувчиларга "Миллат қўшиғи" мавзусида дарс жараёнлари ўтилди.
Мадҳия – бу шунчаки қўшиқ эмас, бу халқнинг нафаси. Бир халқнинг кимлиги, босиб ўтган йўли, орзу ва умидлари, фахри ва дарди акс этган ҳодиса.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси муаллифи Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов бўлиб, мусиқасини Ўзбекистон халқ артисти, атоқли бастакор Мутал Бурхонов яратган.
Бандихон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати








